Juma, 31.01.2025, 08:22
Bosh saxifa Ro'yhatdang o'tish RSS
Xush kelibsiz, Гость
Menyular
So'rovlar
Sayt sizga yoqdimi ?
Hamma javoblar: 109
Statistika
Aloqa

Portal mamuryati:
Admin
Агент@mail.ruJahongir_111@list.ru

----------------------------



Kirish nuqtasi
Mini-chat
Ob - Havo
Valyuta kursi
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Главная » 2012 » Март » 30 » ЎЛИМДАН ОМОН ҚОЛГАН ТОТЛИСАСНИНГ va BOSHQALAR
03:38
ЎЛИМДАН ОМОН ҚОЛГАН ТОТЛИСАСНИНГ va BOSHQALAR

ЎЛИМДАН ОМОН ҚОЛГАН ТОТЛИСАСНИНГ ДУШМАНЛАРИДАН ҲИМОЯСИ: ЭНДИ У ЎҚ ЎТМАЙДИГАН АВОМАШИНАДА! [ ?]








Турк санъатининг энг машҳур ва бой юлдузи Иброҳим Тотлисас ҳаётига йиллар олдин суиқасд қилинганидан хабарингиз бор. Ўлимдан омон қолган, оғир дардни бошидан кечирган хонанда шу кунларда яна янги шов-шувлар уммонида! Бир неча кунлар олдин яна куёв бўлган бўлса, энди жаҳонда саноқли тарзда ишлаб чиқарилган, НАТО андозаларига жавоб берадиган, мамлакат раҳбарлари  учун яратилган Zirhli автомашинасини харид қилди. Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, хавфсизлигига, бўлажак янги таҳдидларга шундай "жавоб” ҳозирлади,  у. Шифохонада оғир аҳволда ётганида, беморни қўллаб-қувватлаш ўрнига эр талашган икки рафиқасидан ҳам кўнгли қолиб, тузалиб олгач, шарт янги муҳаббатга кўнгил боғлаб, уйланиб олди. Никоҳ ўқитиб, кичик тўй ҳам қилди. Ижод борасида эса…янги "портлаш”га ҳозирлик кўраётган хонанда ҳар гал ойнага боққанида бир нарса унга ўтмишнинг оғир дамларини ёдга солиб ва келажакда янада кучлироқ бўлишини эътироф этди: бошининг пешона қисмидаги ўқ қолдирган чандиқ. Шу боисдан ҳам пластик жарроҳлик қилдиргиси йўқ! Бизнинг тилагимиз эса, ҳаётингизда кўрган энг ёмон кунлар ўтгани рост бўлсин, "Тотли овоз”!

Жасур

ФИЛДАН ЙИҚИЛИБ, ОЁҒИ ҚАТТИҚ ЛАТ ЕГАН МАШҲУР КИМ? ЎЙЛАМАСДАН ТОПИБ КЎРИНГ!

РАЙҲОННИНГ ФАЛСАФИЙ КЛИПИ ЭНГ ҚИММАТ ГРАФИКА АСОСИДА ЯРАТИЛАДИ!

Райҳон яқинда янги клипи учун суратга тушди. Оғир синовларни бошидан кечирган хонанданинг  қаттиқ изтиробларидан мухлислар қайғуда эди. Мана ҳаммаси ортда қолди. Ҳатто, "Сумалак шоу”да қўшиқ куйлашидан ҳам умидларини узишганди. Йўқ, хонанда кучли эканлигини яна бир бор исбот этди. У дардларини енга олди. Таъбир жоиз бўлса,  "Истиқлол” саҳнаси ҳам Райҳонини ҳамдардлик билан қарши олиб, кўтаринкилик улашди. Шоуда "Сумбула”сини яккахон концертидаги супер рақс кўриниши билан тақдим этиб, томошабинларнинг тинимсиз олқишига сазовор бўлди. Энди клипга қайтсак. "Унутаман”нинг асосий суратга олиш ишлари "Ўзбекфильм” павильонларидан бирида кечди. Клип ғояси Райҳонга тегишли. Унда ҳаётнинг тўрт унсури ифода этилади. Том маънода фалсафийликни қамраб олажак видеолавҳалар энг сўнгги замонавий компьютер графикаси асосида яратилади. Бўш келманг, Ғаниева!

Жасур

Категория: Shov-shuv | Просмотров: 829 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]