Juma, 31.01.2025, 08:12
Bosh saxifa Ro'yhatdang o'tish RSS
Xush kelibsiz, Гость
Menyular
So'rovlar
Sayt sizga yoqdimi ?
Hamma javoblar: 109
Statistika
Aloqa

Portal mamuryati:
Admin
Агент@mail.ruJahongir_111@list.ru

----------------------------



Kirish nuqtasi
Mini-chat
Ob - Havo
Valyuta kursi
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Поиск
Главная » 2012 » Март » 30 » Лондон уёқда турсин, Ковентрига ҳам бормаймиз!!!
03:27
Лондон уёқда турсин, Ковентрига ҳам бормаймиз!!!
Олимпиада-2012 саралаш Осиё минтақаси плей-офф босқичи якунига етди. Сўнгги учрашув Ўзбекистон ва Уммон олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.[ ?]

Бунгача ҳар иккала жамоа Сурия термасига қарши майдонга тушганди. Уммон олимпиячилари сурияликлар билан ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишганига қарамай, ўйиннинг сўнгги сонияларида ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юбориб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан кифояланишган эди. Ўзбекистон эса Сурия билан ўйинда биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганига қарамай, ўзига хос ирода намойиш этиб, иккита жавобсиз гол уришга муваффақ бўлишганди.

Бахтга қарши, Уммон олимпия терма жамоасига қарши баҳс вакилларимиз учун омадсиз бошланди. Ўйинда ҳисоб 16-дақиқага келиб очилди. Рақиб қарши ҳужумини ўтказиб юборган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумни фақатгина ўз жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтата олди, холос. Салим Мустафоевнинг қоидабузарлиги учун белгиланган пенальтидан Уммон олимпия терма жамоаси сардори Ҳусайн ал-Ҳадрий унумли фойдаланди. Қайд этиш жоиз, ал-Ҳадрий Сурияга қарши ўйинда ҳам пенальтидан ҳисобни очган эди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Уммонинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми ҳисобдаги фарқнинг катталашуви билан якунига етди. Ўнг қанотдан ўзбекистонликлар жарима майдончаси томонидан узатилган тўпни ҳимоячилар етарли даражада узоқлаштира олишмади. Тўп жарима майдончасига ёриб кирган Волид ас-Саъдийга келиб тушди, рақиб ҳужумчиси Зоҳир Пиримовни ортиқча қийинчиликсиз ортда қолдириб, Мочалов дарвозасини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар тўпни кўп назорат қилиб туришганига қарамай, уммонликлар кўплаб қарши ҳужумларни ташкил этишди. Вакилларимиз бирор марта ҳам рақиб дарвозаси томон жиддий хавф сола билишади. Ўйин 0:2 ҳисобида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мағлубияти билан якунига етди. Шундай қилиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада-2012 саралаш босқичидаги юришини тугатди.

Плей-офф босқичида ғолиб чиққан жамоа энди 23 апрель куни Англиянинг Ковентри шаҳрида бўлиб ўтадиган қитъалараро плей-офф учрашувида майдонга тушади. Рақиб – Сенегал олимпия терма жамоаси.

ЎЗБЕКИСТОН – УММОН 0:2 (0:2)
ГОЛЛАР:
Ҳусайн ал-Ҳадрий (16-пенальти), Волид ас-Саъдий (45).
ЧЕТЛАТИШ: Ийд ал-Форсий (75).
ЎЗБЕКИСТОН: Виктор Мочалов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Аъзамов, Салим Мустафоев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Раҳматуллаев (Темурхўжа Абдухолиқов, 50), Фозил Мусаев, Ойбек Қиличев (Владимир Козак, 67), Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳасанов, 55), Олег Зотеев, Кенжа Тўраев.
УММОН: Умар ал-Абрий, Муҳаммад ал-Мусаламий, Жобир ал-Увайсий, Али ал-Наҳар, Азон ал-Балуший, Сауд ал-Жабрий, Ҳусайн ал-Ҳадрий (Солиҳ аш-Шамрий, 79), Ийд ал-Форсий, Роиз Солиҳ, Волид Абдулла, Саид Ҳардан (Мансур ал-Наимий, 73).
***

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Уммон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонганини таъкидлаб ўтди.

«Ҳаддан ташқари кўп хатога йўл қўйганимиз кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишимизга имкон бермади. Қайд этилган натижадан афсусдаман, бироқ бугун Уммон биздан кўра яхшироқ ҳаракат қилди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди», деди Абрамов.

«Жамоага нима бўлганини мен билмайман, лекин у сўнгги ўйинларни жуда ҳам ёмон ўтказди. Ҳаммаси ўша Ироқ билан бўлган муваффақиятсиз ўйиндан бошланган эди. Шундан сўнг биз ўзимиз хоҳлаган натижага эриша олмадик», деди ўзбекистонликлар устози.

«Сурияга қарши ўйиндан сўнг биз таркибни янгиладик ва ҳаммаси режамиздагидек кетаётган эди. Бироқ пенальтидан урилган тезкор гол ўйин манзарасини тубдан ўзгартириб юборди», дея қўшимча қилди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов.


Манба: ЎФФ расмий сайти

Категория: Sport | Просмотров: 730 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]